147 ko'rilgan
⚡️#ДИҚҚАТ

❗️ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ГАЗЕТА ВА ЖУРНАЛЛАРГА ОБУНА БЎЛИШГА МАЖБУРЛАШ ҚОНУНАН ТАҚИҚЛАНАДИ

Меҳнат кодексига мувофиқ ходимларни уларнинг ёзма розилигисиз, жумладан шундай розилик беришга мажбур қилинган ҳолда иш ҳақидан обуна, коммунал тўловлар ва бошқалар учун ушлаб қолиш қонунга зид ҳисобланади.

❌ Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сонли қарорига мувофиқ халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш тақиқланган.

✅ Шундай вазиятларда иш берувчининг ҳаракатлари устидан туман прокуратурасига шикоят қилишингиз мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 23 Noy, 23 da maqola yozgan. | 147 ko'rilgan