117 ko'rilgan
Тегишли маълумоти ва касб тайёргарлиги бўлмаганларга педагог сифатида ишлаш тақиқланади

Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. 

Қарор лойиҳасида педагог ходимлар тоифаси, лавозимлари танлов бўйича эгалланадиган педагог ходимлар ва танлов қатнашчиларига қўйиладиган малака талаблари танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби, шартлари ва муддати, меҳнат шартномаси (контракт)ни тузиш, ўзгартириш ва тўхтатиш тартиби ҳамда vacancy.edu.uz платформаси орқали аризалар топшириш схемалари тасдиқланмоқда.

❌ Қуйидаги шахсларга педагог сифатида фаолият олиб бориш тақиқланади:

 тегишли маълумоти ва касб тайёргарлиги бўлмаган;

 суднинг қарорига асосан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган;

 суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб эътироф этилган;

 психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган;

 педагоглик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган.

✅ Мазкур банднинг иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида келтириб ўтилган ҳолатлар бартараф этилганда педагог сифатида фаолият олиб боришига рухсат берилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 27 Dek, 23 da maqola yozgan. | 117 ko'rilgan