75 ko'rilgan
❗️СЕВИШГАНЛАР ОИЛА ҚУРИШИ ҚОНУНАН ТАҚИҚЛАНДИМИ?

⚡️САВОЛ;

Мен ёқтирган қиз оиласи билан қонунан ажрашган. Мен ҳали уйланмаганман. Биз у қиз билан бир-биримизни яхши кўрамиз яъни, бир биримизни севамиз. Муносабатимиз жиддий ва у билан қонуний никоҳдан ўтиб оила қурмоқчимиз. Мени иккилантирган масала шуки, яқинда бир давлат ташкилотида ишлайдиган танишим янги Қонун чиққанлигини, ўша қонунга кўра эрга тегиб чиққан  қизлар билан қонуний никоҳдан ўтиш тақиқланганини айтишди. Уни шу гаплари тўғрими, биз бир-биримизни ёқтирган тақдиримизда хам бунинг имкони йўқми, ёки айнан севишганимиз учун иложи йўқми ?

⚡️ЖАВОБ;

Эх ёшлар, ёшлар. Юракдан ёмон кетибсизу. Майли қаранг! Биринчидан, эрга тегиб чиққан қизлар билан қонуний никоҳдан ўтиш тақиқланади деган янги Қонун чиққани йўқ. Бундай Қонун чиқмайди хам. Чунки бундай Қонун чиқса оқибати яхшилик билан тугамайди. Иккинчидан, ўша танишингиз ўзи тушунмай Сизга тушунтирмоқчи бўлган нарсаси шуки, Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар кўрсатилган бўлиб, унга кўра лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

✏️ Агар ўша Сиз севган қиз биринчи оиласидан қонуний ажрашган бўлса яъни, никоҳи расман бекор қилинган бўлса у билан қонуний никоҳдан ўтишингизга ҳеч қандай тўсқинлик йўқ. Агар унинг никоҳи ҳали расман бекор қилинмаган бўлса унда Сизлар ФҲДЁ бўлимидан қонуний никоҳдан ўта олмайсизлар.

✏️ Учинчидан, Сиз уни севасизми, қанчалик севасиз, қачондан бери севасиз ва қаерингиз билан севасиз буни қонунчиликка умуман қизиғи йўқ. Уни севмасангиз хам фарқи йўқ. Агар қизни биринчи оиласидаги қонуний никоҳи бекор қилинган бўлса севишмасдан туриб хам қонуний оила қуриш мумкин. Агар ундай бўлмаса севгингизни исботи учун тоғни бу тарафидан кириб нарги тарафидан чиқсангиз хам ФҲДЁ бўлими Сизларни қонуний никоҳдан ўтказмайди..
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 15 Dek, 23 da maqola yozgan. | 75 ko'rilgan