⚡️Ногиронлиги бор фарзандли ходимларга қандай имтиёзлар бор?
@Yurist_Xizmati 4251-савол:
Assalom alekum rahmat javob uchun yana bir savolim oʻgʻlim 2 guruh nogironi,man sport maktabida trener oʻqituvchi boʻlib iwleman,iw joyimdan manga qande imtiyozlar bor,mehnat taʼtili boʻyicha qande yordamlar bor
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Меҳнат кодекси сизга бир қатор имтиёзларни беради:
1⃣ Тўлиқсиз иш вақти режимида ишлаш. Бунда МК 183- ҳамда 398-моддасига мувофиқ ўн олти ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган бола) ота-онасидан бирининг (ота-онанинг ўрнини босувчи шахснинг илтимосига кўра тиббий хулосага биноан иш берувчи ходимга тўлиқсиз иш вақти бериши лозим.
2⃣ Меҳнат таътилини қулай вақтда олиш. МК 2298-моддасига кўра ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга уларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили унга қулай бўлган вақтда берилади.
3⃣ Ижтимоий таътил олиш. МК 237-моддасига асосан ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бири (ота-онанинг ўрнини босувчи шахс) давомийлиги тўрт календар кун бўлган ҳар йилги ижтимоий таътилда бўлган даврида унинг ушбу таътил даври учун ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.
4⃣ Иш ҳақи сақланмаган таътил олиш. МК 242-моддасига биноан ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онасининг бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга) — ҳар йили ўн тўрт календар кунгача иш ҳақи сақланмайдиган таътил мажбурий берилади.
5⃣ Тунги ишларга жалб қилинмаслик. МК 396-моддасига кўра ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бири (ота-онасининг ўрнини босувчи шахс) фақат ўз ёзма розилиги билан тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб қилиниши, шунингдек хизмат сафарига юборилиши мумкин.
6⃣ Қўшимча дам олиш куни олиш. МК 399-моддасига асосан ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онадан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ойига қўшимча бир дам олиш куни берилиб, давлат ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан шу вақт учун бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади.
7⃣ Қўшимча таътил олиш. МК 401-моддасига биноан ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онадан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ойига қўшимча бир дам олиш куни берилиб, давлат ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан шу вақт учун бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади.