80 ko'rilgan
Ногиронлиги бўлган фарзандли аёллар пенсияга чиқишда имтиёзга эгами?

@Yurist_Xizmati 4218-савол:

1 гурух ногирон фарзанди бор булган  давлат мактабида ишлайдиган укитувчи  ходимг а  кандай имтиёзлар мавжуд. Рахмат пенсия масаласида нечи ёшда  ногирон болага караб утирган даврлар хам хисобланадими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун 7-моддасига кўра, Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

•  эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

•  аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Бу умумий қоида бўлиб, одатий ҳолатда пенсияга чиқиш учун юқоридаги мезонлар асос қилинади. Лекин мазкур қонун билан пенсия ёшини камайтиришга шунингдек, иш стажини ҳисоблашга оид бир қатор имтиёзлар мавжуд.

Улардан бири қонун 12-моддасида белгиланган бўлиб, унинг з бандига кўра болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

✅ Шунга кўра, фарзандингиз болаликдан ногирон бўлиб, унга камида 8 ёшга тўлгунча қараган ва ҳозирда иш стажингиз 20 йил ёки ундан ортиқ бўлса, сиз 50 ёшда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўласиз.

Шунингдек, ушбу қонун 37-моддасига биноан I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

✅ Хулоса қиладиган бўлсак, сиздаги вазиятда юқоридаги мезонларга мос келсангиз, имтиёзли пенсияга чиқишингиз мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 11 Noy, 23 da maqola yozgan. | 80 ko'rilgan