⚡️МУҲИМ
❗️"Аёллар дафтари"да бўлган тиббий муолажага муҳтож хамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун уларга 9 900 000 сўмгача маблағ ажратилиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомда, «Аёллар дафтари»га киритилган оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида уларнинг уй-жойини таъмирлаш ишлари олиб борилиши назарда тутилган.
Қарорда хар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари (9 900 000 сўм)гача миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган.
✏️ Бу каби имтиёзлардан фойдаланмоқчи бўлиб тегишли жойга мурожаат қилган вақтингизда бу бўлмаган нарса, йўқ нарса, бундай қарор бизга етиб келмаган, бу Сизга тегишли эмас ваҳоказо.. деб, лабини бурчагини қийшайтирадиганлар кўп учрайди. Лекин, Сиз содда бўлманг! Биз теҳнологиялар ривожланган замонда яшаяпмиз. Қўлингиздаги телефонни интернетини ёқиб, қидирув деган жойига 145 сонини киритсангиз бас, биз келтириб ўтаётган манашу қарорнинг электрон шакли чиқиб келади. Асос билан гаплашишни ўрганинг! Сизнинг саволингиз ўзгармаса уларнинг жавоби ўзгармайди.
✏️ Ислоҳатлар, туб ўзгаришлар, кескин бурилишлар, янгича ёндашувлар ўз йўлига. Агар ҳалқ онги ўзгармаса, ҳалқ талаби қатъийлашмаса, ҳуқуқий маданиятимиз ривожланмаса тизимлар ўзгармайди.