Ногиронлиги бор фуқароларга эртароқ пенсияга чиқишда қандай имтиёзлар бор?
@Yurist_Xizmati 4278-савол:
Assalomu alaykum opam 1973 yilda tugilgan hozirda nogironligi bolgan bolalar o'rta maxsus maktabida direktor o'rinbosari lavozimida ishlaydi. Sog'ligini yomonligi ya'ni qandli diabet kasalligi bo'yicha poleklinikada uchotda turadi. Ularni stajlari 30yil. Ishini og'irligi hamda sogligi sababli ertaroq pensiyaga chiqishga qanday imtiyozlar bor. Javob uchun oldindan rahmat
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун 7-моддасига кўра ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
✅ Демак, умумий ҳолатда аёллар иш стажи 20 йил бўлганда ва уларнинг ёши 55га тўлганда пенсияга чиқиши мумкин.
♂️ Лекин йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Бу қоида ушбу қонун 12-1-моддасида қайд этилган.
Юқоридаги қоидаларнинг мазмунига кўра ўша аёл ходим 54 ёшга тўлгандан сўнг имтиёзли равишда пенсияга чиқиши мумкин. Ёки у ҳозирда ногиронлик пенсиясига чиқиши мумкин.
☝️Юқоридаги қонун 15-моддасига мувофиқ ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади.
Қоиданинг мазмунига кўра опангизнинг ногиронлиги бор деб топилса, ногиронлик пенсияси олишга ҳақли. Ушбу қонуннинг 17-моддаси биринчи қисмида меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъи назар, тайинланиши белгиланган.
Шунингдек, мазкур норманинг иккинчи қисмига умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар қуйидагича иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади:
Ёш Иш стажи
⬇️ ⬇️
23 ёшга қадар - 2
23 ёшдан 26 ёшга қадар - 3
26 ёшдан 31 ёшга қадар - 5
31 ёшдан 36 ёшга қадар - 7
36 ёшдан 41 ёшга қадар - 9
41 ёшдан 46 ёшга қадар - 11
46 ёшдан 51 ёшга қадар - 14
51 ёшдан 56 ёшга қадар - 17
56 ёш ва ундан ошганда - 20.