⚡️II даражали “Замонавий мактаб” мақомини олган мактаб директорига қандай имтиёзлар бор?
@Yurist_Xizmati 4295-савол:
Республикада 2-даражали замонавий мактаб макомини олган мактабнинг директорига кандай имтиезлар мавжуд (йиллик устамага давогар булиш мумкинми?)
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-майдаги ПФ-79-сон Фармони билан тасдиқланган Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформатсия қилиш бўйича “Йўл харитаси” 2-банди 5-хатбошисида I-II даражали “Замонавий мактаб” ва “Замонавий мактабгача таълим ташкилоти” мақомини олган мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари раҳбарларини маҳаллий буджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан бир марталик рағбатлантиришни ташкил этиш белгиланган.
Шунингдек, ушбу Фармон ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил 15 декабр куни 03-04/1-5406 – сонли Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий ҳокимликларга кўрсатма хати чиқарилган.
✅ Шунга кўра II даражали “Замонавий мактаб” мақомини олган бўлсангиз, унда сизга юқоридаги рағбатлантириш чораси қўлланилиши лозим. Бунда сиз туман ҳокимлигига мурожаат қилишингиз керак.