МУЗҚАЙМОҚ ТАРКИБИДА НИМА БОР?
✅ Маълумки, музқаймоқ бутун дунёда энг оммалашган хушхўр, мазали егуликлардан биридир. У жазирама об-ҳавода аъзои-танани нафақат “совутади”, балки йўқотилган куч-қувватни тезда тиклаш хусусиятига эга.
✅ Музқаймоқ стресслардан ҳимоя қилиб, уйқусизликдан асрайди.
✅ Музқаймоқ таркибида А, В, Д, Р, Е сингари дармон-дорилар, салмоқли миқдорда темир, калий, магний, натрий, фосфор каби маъданларни сақлайди.
✅ Музқаймоқни ейиш – томоқни чиниқтириш, демакдир: томоқни паст ҳароратга ўргатиб, чиниқтиради ва маҳаллий иммунитетни ишлаб чиқаришга ундайди.
✅ Соғлиққа зарар қилмаслиги учун музқаймоқни секин, кичик-кичик луқмадан истеъмол қилиб туриш талаб этилади.