Гуруч таркибида қандай моддалар бор?
Гуруч дони таркибида карбон сувлари, оқсиллар, ёғ, крахмал, пектин, амино-кислоталар (валин, изолейцин, метионин, аргинин, глицин, глютамин кислота) кабиларни сақлайди.
Дармон-дорилардан — Е, В1, В2, В6, В15 бор. Шу билан бирга кальций, калий, кремний, магний, натрий, олтингугурт, фосфор, хлор, кобальт, мис, молибден, фтор, рух сингари макро ва микро элементларга бой бўлгани учун ҳам уни фармацевтика саноатида фитин дорисини олишда хом ашё сифатида қўлланилади.