Спираль асорат бермаслиги учун нима қилиш керак?
САВОЛ: Бачадон ичи спирали қўйишда ва олдиришда асоратлар келиб чиқмаслиги учун аёл қандай профилактик чоралар кўриши керак?
ЖАВОБ: Контрацептив воситалар орасида энг кенг тарқалгани — бачадон ичи спиралидир. Уни қўйиш ва олдиришда асоратлар бўлмаслиги учун қин ҳамда бачадон ҳолати ўрганилиши керак. Бунда аёл бачадон бўйнидан суртма олинади, қон орқали TORCH инфекцияларини аниқлаш ҳам фойдадан холи бўлмайди. 1 ҳафта олдин санация ўтказилиб, ҳайз даври оралиғида бачадон ичи спирали қўйилади. Спиралларнинг «Т» шаклидаги, соябонсимон ва спиралсимон турлари бор. Буларнинг ҳаммаси бир хил таъсирга эга. Гистоген моддаси шимдирилган бачадон ичи спирали ҳам борки, у ўзидан вақти-вақти билан гормон ишлаб чиқариб туради ва аёл организми учун фойдали саналади. Бачадон ичи спираллари бепуштликни келтириб чиқармайди.