120 ko'rilgan
Туғруқдан кейин қачон ишга қайтиш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4236-савол:

Тугрукдан кейин конуний качон ишга кайтиш мумкун

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили Меҳнат кодексининг 202-моддасига асосан ижтимоий таътиллар тоифасига киради. Таътил муддати тугагандан сўнг ходим ўз ишини давом эттириши мумкин бўлади.

✅ Яъни бунда туғруқдан кейин 70 кун ўтиб ишга чиқиш мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 13 Noy, 23 da maqola yozgan. | 120 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing