#Ҳуқуқингизни_билинг
Ишга қабул қилишни ноқонуний рад этишга йўл қўйилмайди.
Қуйидагилар ишга қабул қилишни ноқонуний рад этишдир:
▫️камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузиш;
▫️иш берувчи ишга таклиф этилган шахсларни ишга қабул қилмаслик;
▫️иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсларни (иш ўринларининг энг кам сонига ишга юборилган шахсларни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсларни, улар қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик;
▫️ҳомиладорлик ёки фарзандлар борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик;
▫️судланганлиги сабабли шахсларни ишга қабул қилмаслик (қонунчиликда алоҳида истиснолар белгиланиши мумкин).
Ишга қабул қилиш рад этилганда ариза берувчига унинг сабаби кўрсатилиб жавоб берилади.