Фермер ўзидаги ерни такрорий экинга сота оладими?
@Yurist_Xizmati 4226-савол:
Фермир галладан бушаган ерни такрорий экинга сотишга хаклима. Ҳич кандай хужжатларсиз.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Фермер ўзига ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасини сота олмайди. Бунга ҳақли эмас.
Қаранг! Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонун 13-моддасига асосан фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади. Улар хусусийлаштирилиши, шунингдек олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш обекти бўлиши мумкин эмас.
Шунга кўра, фермер ўзига тегишли ер участкасини бошқа бир шахсга сотишга ҳақли эмас.
✅ Аксинча, у қонуний усулда мазкур ер участкасини иккиламчи ижарага бериши мумкин.
Юқоридаги модданинг навбатдаги қисми ҳамда 16-моддасига мувофиқ фермер ер участкасини юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалик экинларини оралиқ экиш учун бир йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши (учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) мумкин.
Шундай экан, ноқонуний ер сотиб кейин сарсон бўлиб юргандан кўра, қонуний тарзда иккиламчи экинлар учун юқоридаги тартибда ерни ижарага бериш фермерга ҳам, ижарага олувчига ҳам фойдали бўлади.