Декретни декретга улаш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 4199-савол:
Assalomu alaykum.Men 2020yili mart oyida 1chi farzandimga tug'ish tatiliga chiqdim. Shundan 2022yili yana 2chi farzandimga tug'ish tatili yana davom etdi. Sizdan xozirgi kunda yana xomiladorman, yana tug'ish tatiliga chiqish uchun ishga qaytish kerakmi yoki 3 farzand ga ham tug'ish tatili dekret beriladimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Ҳа декретдан декретга чиқиш мумкин.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 404-моддасига асосан аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
✅ Демак, сизда ҳомиладорлик ва туғиш таътили олиш ҳуқуқи мавжуд.
Шунингдек, «Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами: 1136, 08.05.2002 й.) 46-бандига мувофиқ ходим йиллик (асосий ва қўшимча) таътилда ва болани парваришлаш учун таътилда бўлган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилганда, нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун берилади.
✅ Шу қоидага кўра, деркетни деркетга улаш мумкин.