⚡️⚡️Патруль-пост хизмати ходимлари қандай ҳолатларда фуқарони тўхтатиши мумкин ❓
⚠️ Ходимлар қуйидаги ҳолларда фуқароларни тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки «Е-патруль» тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:
➡️ шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлганда;
➡️ шахсни содир этилган жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлганда;
➡️ қонунчиликка мувофиқ шахсни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлганда.
✅ Ходим шахсни тўхтатиб, ундан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишни ва «Е-патруль» тизими орқали унинг шахсини аниқлашни талаб қилганда шахсга уни тўхтатганлик ҳамда ундан шахсини аниқлаш талаб этилаётганлиги сабаблари ва асосларини тушунтириб бериши шарт, бундан хизмат доирасидаги маълумотлар мустасно.
⚠️ Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 июлдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 8-банди