161 ko'rilgan
#Биласизми

Ички ишлар органи ходими қуйидаги ҳолларда электрошок қурилмаларини қўллаш ҳуқуқига эга:

фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумни қайтариш учун;

жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйишда;

ички ишлар органи ходимига қаршилик кўрсатилишига чек қўйишда;

жиноятни содир этишда ёки уни содир этганидан кейин дарҳол кўриб қолинган, яширинишга уринаётган шахсни ушлашда;

ушлаб турилган шахсларни ва қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни олиб бориш, қўриқлаб бориш ва қўриқлашда, шунингдек қочишга уринишини, атрофдагиларга ёки ўзига зарар етказишини бартараф этиш мақсадида;

зўравонлик билан ушлаб турилган шахсларни, эгаллаб олинган биноларни, хоналарни, иншоотларни, транспорт воситаларини ва ер участкаларини озод қилишда.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 27 Dek, 23 da maqola yozgan. | 161 ko'rilgan