498 ko'rilgan

Китоб мутолаа қилиш нафақат ақлан заифлашишнинг олдини олади, балки умрингизни ҳам узайтиради. Йел университети тадқиқотчилари бу борада илмий изланиш олиб бориб, ана шундай хулосага келишди. Бу ҳақида newser нашри маълум қилди

Тадқиқотчилар 50 ёшдан ошган 3 635 кишини мутолаага бўлган қизиқиши борасида сўроқ қилиб, уларни 12 йил давомида кузатишган. Олимларнинг сўзларига кўра, бир ҳафтада 3,5 соат ёки бир кунда ўртача 30 дақиқа китоб ўқиш ўлим хавфини 17 фоизга қисқартирган. 

Ҳафтасига 3,5 соатдан кўп китоб мутолаа қилувчилар учун эса ўлим хавфи 23 фоизга қисқариши маълум бўлди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, китоблар "билим кўникмалари"ни ошириш билан бир қаторда "ҳамдардлик, ижтимоий идрок ва ҳиссий интеллектни ривожлантириш"га хизмат қилади. Бу эса, ўз навбатида, инсоннинг яшовчанлик хусусиятини оширади. 

Газета ва журналларни мутолаа қилувчи кишилар ҳам умуман ўқимайдиганларга нисбатан кўпроқ яшашар экан. Бироқ уларнинг натижалари китоб ўқийдиганларникидан бироз камроқ бўлган.

"Китоблар ўқувчиларга фойдали маълумотларни етказади (газеталарга нисбатан) ва шунга мувофиқ, уларнинг ҳаёт давомийлиги ҳам кўпроқ бўлади", - дея изоҳ беради олим. Умумий натижаларни олганда, тадқиқот ўтказилган 12 йил ичида 33 фоиз китоб ўқимайдиган иштирокчиларнинг ҳаётдан кўз юмганлиги кузатилган, 27 фоиз китобхонлар эса узоқ умр кўришган. Шу боис тадқиқотчилар телевизор пультини ташлаб, китобларни қўлга олишни тавсия қилишади. 

 

                                                                                                Манба Xabardor.uz

 

Bu mavzu Ta'lim bo'limida 22 Okt, 16 da maqola yozgan.
anonim 22 Okt, 16 Qayta tahrirladi! | 498 ko'rilgan
Kitob zulmat ichida qolgan odamga yo'l ko'rsatuvchi mashaladir.

O'xshash maqolalar bilan tanishing

anonim Bu mavzu Ta'lim bo'limida 14 Noy, 16 da maqola yozgan. | 2,342 ko'rilgan
Akromjon Bu mavzu Ta'lim bo'limida 22 Sen, 16 da maqola yozgan. | 2,084 ko'rilgan
Boburwolfrichov Bu mavzu Sport va fitnes bo'limida 13 Apr, 19 da maqola yozgan. | 410 ko'rilgan
Manuchehr Bu mavzu Hobbi va handmade bo'limida 28 Iyun, 17 da maqola yozgan. | 18,799 ko'rilgan