Ота вақти келиб боладан алимент талаб қилиши мумкинми ?
Савол; турмуш ўртоғим хозирда бир нафар фарзандимга алимент тўлайди. У менга бола 18 ёшга етганида уни алиментга бериб тўлаган пулларимни қайтариб оламан деябди.
❗️Шундай бўлиши мумкинми ?
Тўлаган алиментини қайтариб ололмайдию лекин ўзи учун таъминот талаб қилиши мумкин. Ота-она учун таъминот бериш тартиби Оила кодексида белгилаб қўйилган. Фақат қонунда бу алимент эмас таъминот деб юритилади. Кодексда нафақат ота, она хам уларни моддий томонлама ихтиёрий таъминламай келаётган вояга етган болаларидан суд тартибида таъминот талаб қилиши мумкин
❗️Хамма ота-она хам бу таъминотни талаб қилса бола тўлавериши керакми ?
Йўқ бу таъминот меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ота-оналарга тўланади
❗️Бундай таъминот болаларнинг нечтасидан ундирилади ?
ота-она учун алимент миқдорини белгилашда суд вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилади
❗️Масалан вояга етган бола ўқишда бўлса у таъминотни тўлашга имкони бўлмайдику ?
Шу сабабли таъминот миқдорини белгилашда суд болаларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олган холда иш кўради
❗️Бу таъминотни энг кам миқдори қанча бўлади ?
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан ундирилаётган алимент миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75 фоизи дан кам бўлмаслиги керак.
❗️Бу таъминотни тўламаса хам бўладими ?
Агар суд ота-онанинг ота-оналик мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаганлигини аниқласа, болаларни меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ота-онасига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилиши мумкин.