212 ko'rilgan
⚡️ АЛИМЕНТ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ ?

 Оила кодексининг 141-моддасига асосан, тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ алимент қарзини тўлашдан озод қилиш ёки уни камайтиришга тарафларнинг ўзаро розилиги бўлгандагина йўл қўйилади, вояга етмаган болаларга алимент тўланадиган ҳоллар бундан мустасно.

❗️Агар суд алимент тўлаши шарт бўлган шахс касаллиги ёки бошқа узрли сабабларга кўра алимент тўламаганлигини аниқласа ҳамда унинг моддий ва оилавий аҳволи йиғилган алимент қарзни тўлашга имкон бермайди деб топса, алимент тўловчининг даъвосига биноан уни алимент қарзларини тўлашдан тўла ёки қисман озод этишга ҳақлидир.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 15 Yan da maqola yozgan. | 212 ko'rilgan