РАҲБАРИМИЗ КОМИССИЯ АЪЗОСИ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?
САВОЛ:
Корхонамизда интизом бузган ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланди. Комиссия тузилди. Раҳбаримиз ҳам комиссия раиси бўлиб, ўзлари хизмат текширувини назорат қилишни хохлашяпти. Шундай қилсак бўладими?
ЖАВОБ:
Йўқ, бу мумкин эмас.
МКнинг 304-модданинг 3-қисмига кўра "хизмат текшируви Комиссияси таркибига хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган мансабдор шахс киритилишига йўл қўйилмайди – деб белгилаб қўйилган.
Шу сабабли хозирги холатда интизомни бузган ҳодимга тайинланган хизмат текшируви комиссияси аъзолигига раҳбарингиз киритилиши нотўғри бўлади.