Ҳомила сувларининг муддатидан олдин кетиши хавфлими?
✍️
Баъзан қоғаноқ сувлари анча эрта кетиши мумкин.
⏳Бу ҳомила тушиш хавфи бўлган, қинда шамоллаши кузатилган аёлларда, ҳомила нотўғри жойлашганда, қоғаноқ сувлар меъёрдан кўп ёки кам бўлганида рўй бериши мумкин.
⏳Ҳар қандай ҳолатларда ҳам аёл соғлигидаги ўзгаришларни зудлик билан даволовчи шифокорига айтиши шарт.
⏳Қоғаноқ сувининг тўкилиши ва туғуруқ ораси 3, узоғи билан 6 соатдан ошмаслиги керак.
⏳Боланинг сувсизланиб қолиши турли инфекцияларга сабаб бўлиб, унинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин.