Кадрлар хизмати ходими ўз ишига тикланиши керак, акс ҳолда суд бўлади.
Автомобил йўллари қўмитаси ҳузуридаги “Ўзйўлкўприк” кластери муассасаси раҳбариятига мурожаатимиз.
Ҳурматли “Ўзйўлкўприк” кластери раҳбарияти, ходимлар билан Меҳнат кодексининг 111-114-моддаларига зид равишда тузилаётган муддатли меҳнат шартномаси амалиётини тўхтатинг.
Кейин, меҳнат шартномаси муддати тугади деб асоссиз бўшатилган кадрлар хизмати ходимини ўз ишига тиклаб қўйишни ва шу орқали ишни судгача олиб бормасликни маслаҳат бераман.