97 ko'rilgan
Адвокат суд иши натижасига “гарантия” беролмайди.

Орада бир киши ишга тиклаш бўйича ёрдам сўраб келди. Судида қатнашишим керак экан.

Ишини ўрганиб чиқиб, “бўлади, қатнашамиз, натижага имкон бор” десам, у киши “менга ишни натижасига гарантия берадиган адвокат керак” деди.

Дўстлар, мана шу жойида айтишимиз керак: адвокат суд қарори ёки суд ҳукмини мижоз фойдасига чиқарилишига олдиндан кафолат беролмайди. Бунинг учун адвокатда қонуний асос йўқ. Чунки, суд жараёни икки тарафнинг тортишуви асосида бўлиб ўтади ва якунда қарорни суд қабул қилади. Адвокат ёки прокурор эмас.

Биз адвокатнинг суд иши якунига кафолат беришини, яъни масалан, “бу ишни ютиб чиқишимиз аниқ, гарантия бераман, тўловни қилинг” дейишини салкам “мошенниклик” деймиз. Бунақанги ҳолатларда, адвокат касб-этика қоидаларини бузганлиги учун лицензиясидан маҳрум этилиши ҳам мумкин.

Адвокат бўлажак мижозига суд ишини ютиб чиқишдаги имконият даражасини айтиши ва шу имконият йўлида борини бериб хизмат кўрсатиши тўғри бўлади.

Бугунги келган акамизга ҳам мана шу нарсани бирма-бир тушунтириб ўтдик.  У киши “йўқ, менга гарантия берадиган адвокат керак” деб кетдилар. Биз ҳам унга омад тилаб қолдик.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 13 Yan da maqola yozgan. | 97 ko'rilgan