188 ko'rilgan
Қатл ва шунга ўхшаш шавқатсизлик акс этган видеоларни тарқатишдан тийилинг!

Айрим ижтимоий тармоқ вакиллари хаддидан ошяпти.

Ўз платформаларида қатл жараёнларини очиқдан-очиқ номойиш қиляпти. Масалан, Экводордаги қамоқхона ходимларининг шавқатсизларча қатл қилингани акс этган видеоёзувларни назарда тутяпман.

Эслатиб ўтамиз, тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида реклама қилиш, намойиш этиш, тарқатиш учун маъмурий жавобгарлик бор.

Агар бу ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, айбдорлар Жиноят кодексининг 130-1-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилади. Унда БҲМнинг 400 бараваригача жаримадан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача жиноий жазо кўзда тутилган.

Сиз тарқатадиган бундай видеоларни ижтимоий тармоқ орқали ёш болалар ҳам кўраётганини ўйлаяпсизми, ёки хайп бўлса бўлдими сизга?!
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 12 Yan da maqola yozgan. | 188 ko'rilgan