Судьянинг раҳбари ким?
Судьянинг иккита раҳбари бор: бири қонун ва яна бир виждон.
Олий суд раиси ҳам, Судьялар олий кенгаши раиси, вилоят ва туман судлари раислари ҳам суд ишларида судьяга раҳбар эмас. Ҳокимлару-прокурорларни гапирмаса ҳам бўлади.
Шундай судьяларни биламан, Исломов ва Комиловдан олдинги раислар вақтида қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай, ҳозир ҳам ҳамманинг ардоғида. Прокурори борми, адвокатими, ёки бошқа судьяларми, ҳамма эътироф этади, ҳамма тан олади. Чунки, у мустақил, у фақат ва фақат қонунга ва ўз виждонига қулоқ тутади. Қолганига тупуради. Остонасига бориб тазим қилиб келиш керак, уларнинг!
Фақат ахмоқ ва тупой судьяларгина “дело” кўтариб вилоятга чопади. Уят уларга!
Эй, менга қаранг! Нимадан бунча қўрқасиз? Нега битта телефон қўнғироғига қалтираб қолаверасиз? Йўқотадиган нимангиз бор? Осмон қўлида бўлса ташлаворсин. Жуда бўлса, ишдан кет дейдида. Юрист зоти ҳеч кўчада қолганини кўрганмисиз? Қарғишга ва гуноҳга ботгандан кўра, шартта ариза ёзиб кетворинг!