НОГИРОНЛИК НАФАҚАСИ ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАРДА ТЎХТАТИБ ҚЎЙИЛАДИ?
"Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга асосан:
Тайинланган нафақани тўлаш:
1)нафақа олувчи вафот этганда;
2)нафақа олувчини тайинланган нафақани олиш ҳуқуқи йўқолганда;
3)нафақа олувчи хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлиги аниқланганда;
4)доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади.
Тайинланган нафақани тўлаш:
нафақа тўлаш муддати тамом бўлганда;
кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида нафақани етказиб бериш (топшириш) вазифаси юкланган ташкилот орқали нафақа олинмаганда;
нафақа олувчи озодликдан маҳрум этилганда (манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар бундан мустасно);
нафақа олувчи руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшаганда;
нафақани тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида нафақа олувчи томонидан ариза берилганда;
суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахсларни қидиришга эълон берилганда, бедарак йўқолганда;
ишончнома берган шахс унга тайинланган нафақага ҳуқуқни тасдиқлаш учун белгиланган муддатда келмаганда вақтинча тўхтатиб турилади.
Тайинланган нафақани тўлаш қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллардa