Суяк синиши хавфини камайтирадиган маҳсулотлар
☑️ Суяклар мустаҳкам бўлиши учун рационга кальций ва магнийни ўз ичига олган озиқ-овқатларни қўшиш керак: петрушка, укроп, райҳон.
Бундан ташқари, оқ карам, тухум, айниқса сариғида етарли миқдорда кальций мавжуд. Пишлоқ ҳам бу элементнинг яхши манбаи ҳисобланади. Ёнғоқ ва дуккаклилар ҳам кальций ва магнийга бой.
Суякларни соғлом сақлаш учун сиз нафақат тўғри овқатланишингиз, балки жисмоний фаолият билан ҳам шуғулланишингиз керак.