126 ko'rilgan
ТАБЕЛГА КИМЛАР ИМЗО ҚЎЙИШИ КЕРАК ВА УНГА КИМЛАР ЖАВОБГАР?

САВОЛ.
Ассалому алейкум. Давлат шифохонасида кадрлар бўлими инспектори буўлиб ишлайман. Саволим шуки тўлдирилган иш соатлари табелига кимлар имзо қўйиши лозим ва бунга кимлар жавобгар бўлади?

ЖАВОБ.

Бу саволга Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан давлат рўйҳатидан ўтказилган “Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги йўриқнома (кейинги ўринларда – Йўриқнома)га асосланиб жавоб берамиз.

Иш вақти ҳисоби ва иш ҳақи ҳисоблаш табели (яъни, табель) корхонада иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш учун асос бўлган энг муҳим ҳужжатлардин бири ҳисобланади.

Табеллар ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланган шахслар томонидан ҳар ойда белгиланган шаклда юритилади.

Табеллар бутун ташкилот бўйича ёки тузилмавий бўлинмалар (бўлимлар, бўлинмалар, факультетлар, лабораториялар ва бошқалар)га бўлинган ҳолда юритилади.

Тўлдирилган ва тегишли имзолар билан расмийлаштирилган табель ва бошқа ҳужжатлар белгиланган муддатда иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш учун бухгалтерияга топширилади.

☝️Юқоридаги қоидалар Йўриқноманинг 285-бандида келтирилган.

Демак саволингизга жавоб шундай:

➖Ташкилотда табелларни юритиш ишлари шу ташкилот раҳбарининг буйруғи билан алоҳида ходимга юклатилиши керак. Амалиётда кўрсангиз, бу иш кўпинча, кадрлар хизмати ходими зиммасига тушади. Агар табель бутун ташкилот учун битта ҳужжат сифатида юритилса, уни ўша бириктирилган (юклатилган) ходим, яъни масалан, кадрлар хизмати ходими имзолаши етарли бўлади.

➖Агар корхонада ҳар бир бўлинмалар бўйича алоҳида табеллар юритилса, ҳар бир бўлинма бўйича алоҳида тузилган табеллар шу бўлинмалар раҳбарлари томонидан ҳам имзоланиши керак. Якунда барибир, буйруқ асосида бириктирилган масъул ходим (масалан, кадрлар хизмати ходими) ҳар бир табелни имзолаб чиқади ва тасдиқлайди (бу масала, раҳбарнинг ўша буйруғида алоҳида кўрсатилган бўлса).
 
➖Шундай тартибда тўлдирилган ва имзоланган табель (ёки табеллар) охирида ташкилотнинг бухгалтериясига иш ҳақи ҳисоблаш учун топширилади. У ёғи бухгалтериянинг иши.

Айтмоқчи, табелни имзолаган ва тасдиқлаган шахслар ундаги маълумотларнинг,  бухгалтериядагилар эса ҳисоб-китобнинг тўғрилиги юзасидан жавобгардир.
Bu mavzu Ta'lim bo'limida 04 Yan da maqola yozgan. | 126 ko'rilgan