103 ko'rilgan
ШТАТЛАР ҚИСҚАРТИРИЛДИ, ИШ БЕРУВЧИ БИЗГА БОШҚА ИШ ТАКЛИФ ҚИЛИШИ КЕРАКМИ?

САВОЛ.
Ассалому алайкум, бизлар бир вазирликда ишлаймиз, вазирликни янги структураси тасдиқланганидан сўнг ҳаммамизга МКнинг 165-моддаси бўйича огохлантириш берди. Бизнинг бўлинмамиз янги структурада мавжуд эмас. Шу сабабли бизга иш йўқ, лекин вазирликда бўш иш ўринлари мавжуд. Огохлантириш муддати тугаганидаг сўнг бизни ишдан бўшатиб юборишга ҳаққи борми вазирликни ёки ҳузуридаги бирор ташкилотга ўтказиб юборишга ҳаққи борми шуни билмоқчи эдик.

ЖАВОБ.

Қаранг, иш берувчи сизларни штат қисқариши сабабли деб Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 2-бандига асосан ишдан бўшатмоқчига ўхшайди.

Бу асос билан ишдан бўшатишдан аввал амалга оширилиши шарт бўлган бир қатор талаблар бор.

Жумладан, Кодекснинг 144-моддасига асосан иш берувчи меҳнат шартномасини МК 161-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан бекор қилишдан аввал ходимга унинг мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган бошқа ишга ўтказишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса иш берувчида мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт.

Агар иш берувчида ана шундай бўш иш жойи бўла туриб, бу жой ходимга таклиф қилинмаган бўлса, ишдан бўшатиш жараёни қонуний бўлмайди.

Эътибор беринг, энг аввало, ходимга шу иш жойидаги бўш иш ўринлари таклиф қилиниши керак.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 04 Yan da maqola yozgan. | 103 ko'rilgan