117 ko'rilgan
❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА АЛКАГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ ?

 Вазирлар Маҳкамасининг  75-сон қарорига асосан, қуйидаги ҳолларда алкаголли маҳсулотларни сотиш тақиқланади:

❗️савдо автоматлари орқали;

❗️болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортименти бошқа товарлари кўринишида;

❗️сотиш жойларида алкоголли ичимликлар 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувлар бўлмаганда;

❗️алкоголли маҳсулот идишида алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши тўғрисидаги матн ёки расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаганда, шунингдек, идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаганда;

❗️20 ёшга тўлмаган шахсларга.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 02 Yan da maqola yozgan. | 117 ko'rilgan