#Амал_қилинг
Қонунчиликка кўра, сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда реализация қилиш ман этилади.
☑️ Шунингдек, яроқлилик муддати ўтган товарларни, шунингдек ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шартлиги қонунчиликда назарда тутилган товарларни уларнинг ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддатини кўрсатмаган ҳолда реализация қилиш ҳамда сотиш учун қабул қилганлик ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилган ҳолда, қуйидагича миқдорда жарима солишга сабаб бўлади:
➖фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 10 бараваригача (990 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача);
➖мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 310 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўмгача).
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди.