❌ Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотиш тақиқланади
❗️сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
❗️гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспорт ёрдамида етказиб берилган бўлса;
❗️тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
❗️ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;
❗️оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;
❗️хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;
❗️ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса