Ҳафтада икки маротаба бодом сути ичиш иммунитет учун фойдали
Рецепт:
- бодом — 200 грамм;
- сув — 800 мл хона ҳароратида.
☕️Тайёрлаш усули: Бодом идишга солинади, юзаси ёпилгунча сув қуйилади ва бир кечага қолдирилади. Эртаси куни эрталаб сувни шимиб олган бодом блендерга солинади ва тахминан бир стакан сув қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Сўнгра филтрдан ўтказиб, махсус стаканга қуйилади.
Бундай бой таркиб иммунитетни оширади хамда, тери ва соч саломатлигига ижобий ҳисса қўшади.