250 ko'rilgan
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Саноат ипотекаси” тизими жорий этилади

“140 та илғор саноат корхонаси” дастурини амалга ошириш ва “саноат ипотекаси” тизимини жорий қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (684-сон, 26.12.2023 й.) қабул қилинди

✅ Қонунчиликка кўра, саноат соҳаларида “140 та илғор саноат корхонаси” дастурини амалга ошириш белгиланган.

 Қарор билан ушбу дастур доирасида тадбиркорларга очиқ танлов асосида таклиф қилинадиган йирик саноат лойиҳалари тақсимоти тасдиқланди (қуйида келтирилган).

 Шунга кўра, йирик саноат лойиҳаларини очиқ танлов асосида танлашнинг асосий мезонлари белгиланди. Жумладан:

лойиҳа доирасида камида 100 та янги иш ўринлари яратилиши;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ички бозордаги импорт улуши 50 фоиздан юқори бўлиши;

ишлаб чиқариш технологик асбоб-ускуналари янги (янги авлодга мансуб) бўлиши керак.

Дастур доирасида танлов ғолибларига хорижий валютада йиллик 4 фоиз ва миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача, шундан 3 йилгача имтиёзли давр билан бир лойиҳа қийматининг 25 фоизи миқдорида, бироқ 10 миллион АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда кредитлар ажратилади.

Бунда ушбу кредитлар бўйича тижорат банкларининг маржаси хорижий валютада 2 фоиз ва миллий валютада 4 фоиз миқдорида белгиланади.

❕Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан “саноат ипотекаси” тизими жорий этилади. Бунда:

тадбиркорларга ер участкалари (ишлаб чиқариш майдонлари) қурилиш учун тегишли рухсатномалар ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирилган ҳолда, “тайёр бизнес” шаклида аукцион савдоларига чиқарилади;

ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида бино ва иншоотлар харид қилиш учун 7 йил муддатга, 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада кредитлар ажратилади. Бунда тижорат банкининг маржаси 4 фоиз миқдорида белгиланади.
Bu mavzu Moliya va biznes bo'limida 28 Dek, 23 da maqola yozgan. | 250 ko'rilgan