248 ko'rilgan
Лаблар учун олмали ниқоб

✅Лаблар ҳам доимий парваришга муҳтож. Агар лабингиз тез-тез ёрилиб, рангсиз бўлиб қолган бўлса, уни табиий йўл билан даволаш мумкин.

Бунинг учун олма қирғичдан чиқариб олинади. 1 чойқошиқ олма пюресига ярим чойқошиқ ўсимлик ёғи солиб аралаштирилади. Сўнгра аралашма докага ўралади ва лаблар устига босиб турилади. 10-15 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювилади.

 Муолажа ҳафтада 3-4 бор такрорлаб турилади.
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 28 Dek, 23 da maqola yozgan. | 248 ko'rilgan