Чақалоқлар бошидаги қасмоқни кетказиш
1⃣ Боланинг бошига, сочлари орасига вазилин ёки ўсимлик ёғи суриб қўйилади
2⃣ 20минутга бошига юпқа шапка кийдирилади.(шапка ёғни шимиб олмаслиги учун селофанни кесиб, қўйиб кейин шапка кийдирса бўлади)
3⃣20 минутдан кейин кичкина тароқ билан таралади
4⃣Болалар шампуни билан ювилади
5⃣Қасмоқнинг қолган қисмини юмшоқ тароқ ёки шётка билан олиб ташланади
➥ Асло чақалоқ бошдаги қасмоқни қўл билан кўчириб олишга ҳаракат қилманг. Бу бош терисини шикастланишига ва ялиғланишига олиб келиши мумкин.