93 ko'rilgan
Чақалоқлар учун сўрғич танлашда нималарга эътибор бериш лозим?

✍️ Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:

✔️Чақалоқ вазнига

✔️Оғиз бўшлиғининг ўлчамига

✔️Кўкрак сути ёки аралашмани ичиш интенсивлигига (ютиниш билан боғлиқ муаммоларда сўрғич мумкин эмас)

✔️Боланинг ёшига (2 ёшдан ошган болаларга сўрғич бермаган маъқул)

✔️Сўрғичнинг нимадан тайёрланганлигига ва юмшоқлигига

⚠️ Сўрғичдан фойдаланиш мобайнида қуйидагиларни билиш лозим!

Бир сўрғичдан фақат бир бола фойдаланиши керак

Сўрғич тешилган, шакли бузилган, ранги ўзгарган ёки деформацияланган бўлса, ундан фойдаланиш мумкин эмас

Сўрғични камида 6-8 ҳафтада алмаштириб туриш лозим

Сўрғични мунтазам равишда тозалаб ювиб, стерилизация қилиш талаб этилади;

Сўрғични иссиқлик ёки қуёш нурларида қолдириш мумкин эмас.
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 29 Noy, 23 da maqola yozgan. | 93 ko'rilgan