Йогурт - қон босимини туширади
✅ Сут маҳсулотлари, айниқса йогурт, қон босимини пасайтиради. Бунинг сабаби шундаки, сут маҳсулотлари таркибида қон босимини тартибга солишда иштирок этадиган бир қатор микроэлементлар, жумладан кальций, магний ва калий мавжуд.
✔️ Бундан ташқари, йогурт оқсилларни ишлаб чиқаришга ҳисса қўшадиган бактерияларни ўз ичига олади. Булар, ўз навбатида, қон босимига таъсир қилади.