Кўк ранг қон босимини туширишга ёрдам беради
✅ Терининг кўк нурга таъсири азот оксиди даражасини оширади, бу эса юрак хасталиклари хавфини камайтиради. Бу Дюссельдорф ва Суррей университетидаги
бир гуруҳ олимлар томонидан исботланган.
Ярим соат давомида танани кўк чироқ билан нурлантириш эксперимент иштирокчиларининг қон босимини деярли 8 миллиметр симобга камайтирди, бу гипертония учун ишлатиладиган дориларнинг таъсири билан тенг.
✔️ Мовий нур таъсирида кўнгиллиларнинг қон томирлари ҳам кенгайган. Қонга азот оксиди молекулаларининг кескин чиқиши туфайли ижобий ўзгаришлар юз беради.