Қора чой ранг беради!
✅ Қора чой соч оқаришини тўхтатиш учун қўлланиладиган энг самарали воситалардан бири. Қора чойнинг фойдали хусусияти шундаки, у соч оқариш жараёнини тўхтатиш билан бирга, оқарган сочларга қайтадан ранг бериб, аввалги ҳолатига қайтаришга ёрдам беради.
✅ Бир стакан аччиқ қилиб дамланган қора чойни бир ош қошиқ ўсимлик ёғи билан яхшилаб аралаштириб, соч илдизидан бошлаб то учигача суртиб чиқинг. Яхши натижага эришиш мақсадида ниқобни кунига икки маҳал қўллаш тавсия этилади.