95 ko'rilgan
❤️ Сирлашамиз!

Нега эркаклар беэътибор? Ёки ҳозирги аёллар ортиқча эътиборталабми?

⁉️Шу ҳам муаммоми?

Замонамиз аёллари жуда инжиқ бўлиб кетишган. Буларга эрларининг кун бўйи ишлаб, пул топиб келиши (ахир, ким учун ишлаяпти?), уйим-жойим дейиши, бировга кўз тикмай, фақат хотиним, болам-чақам, деб куйиб-ёниши кам. Йўқ, энди аёлларимиз эрларидан эътиборнинг ўзини эмас, унинг изҳорини, атрибутларини кутадиган бўлиб қолишган.

❗️Севадими, айтсин.

❗️Эътиборлими, совғалар берсин, кунда ўн мартадан қўнғироқ қилсин, шундайми?

⁉️Қачондан бери муҳаббат сўзлар билан, эътибор совға билан ўлчанадиган бўлиб қолди? Ошириб юбормаяпсизми? Ношукурлик қилмаяпсизми? Балки эрингизнинг кечқурун бошқа аёлнинг ёнига эмас, сизнинг олдингизга келаётгани, сочингизни кесишингизга ёки онангизникида ётиб қолишга рухсат бермаётгани муҳаббатдир?

Дастурхонингиз тўкис, устингиз бут бўлиши учун куйиб-пишаётгани эътибор эмасми?

❗️Муаммо уни бор деб тан олсангиз, муаммога айланади. Бошқаларнинг ҳаёти билан ўзингизникини солиштираверсангиз, табиийки, турмуш ўртоғингиз меҳр-муҳаббатсиз, эътиборсиз туюлаверади. Шукр қилиб, яхши гапириб юраверсангиз-чи? Ҳаммаси яхши бўлади, ишонинг
Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 24 Dek, 23 da maqola yozgan. | 95 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 06 Dek, 23 da maqola yozgan. | 86 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 02 Yan da maqola yozgan. | 150 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 13 Dek, 23 da maqola yozgan. | 69 ko'rilgan