Нега эркаклар ўйнаш орттиради?
- Бошқаси чиройлироқ бўлгани учун.
- Йўқ, аксари холатда чиройли хам бўлмайди.
- У енгилтак бўлгани учун.
- Йўқ, оғир вазмин, бирор корхонада ишлайдиган аёллар хам бўлади.
- Бойлиги учун.
- Йўқ, аксар холатда ўйнашувчи эркак бойроқ бўлади.
- Нима учун унда эркаклар бошқа аёлга кетиб қолишади, яни ўйнаш орттириб олишади?
Жавоб:
- Ўз уйида хотиржамлик топмагани учун.
1. Ўйнаш эркакни бошини қотирмайди.
2. Ўйнаш лаззатли таомлар беради.
3. Ўйнашни уйида ўша эркак хотиржам дам олади.
4. Ўйнашни уйида у салбий нарсаларга йўлиқмайди.
- Ўйнаш орттириш харомку?!
- Албатта харом.
Бу зино.
Ечим:
1. Эрларингизга ўз уйида халоват беринг.
Бошини қотираверманг ишдан чарчаб келганида. Минғир синғир қилиб, арзимаган нарсаларни муаммо қилаверманг.
Агар ўз уйида дам олса, ёш болалар шовқинини узоқлаштиринг, нариги хонага олиб киринг.
Ётоққа кечаси кирганида, тўшак ёнига бирон мева, анор солиб қўйинг. Эрингизга ёқадиган ва ёқмайдиган нарсаларни кузатинг.
Уй шундай бўлсинки, у хурсанд бўлиб келсин ўз уйига.
2. Ўйнашмасин бегона аёл билан!
Уйлансин ўша бевага.
Билинг, эрингиз сизнинг жаннатингиз ёки дўззахингиз. Ёмон хотин бўлсангиз, норози қилаверсангиз, доим ниманидир талаб қилаверсангиз, у сиздан норози бўлади.
Эри норози бўлган аёл жаннатга киролмайди.
Бугунги хулоса:
Эркаклар уйида топмаган хотиржамликни кўчадан излайди