❗️ЁЛҒИЗ ОНАДАН ТУҒИЛГАН БОЛАГА ТУҒИЛГАНЛИК ГУВОҲНОМАСИ ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ОЛИНАДИ ?
⚡️САВОЛ;
Ёлғиз онадан туғилган боланинг туғилишини қайд этиш учун қаерга мурожаат қилиш ва қандай ҳужжатларни тақдим этиш лозим бўлади?
⚡️ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида иш юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномага асосан ёлғиз онадан туғилган боланинг туғилишни қайд этиш учун ёлғиз (қонуний никоҳда бўлмаган) она томонидан ФҲДЁ органига онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма ариза тақдим этилади.
Агар туғилган боланинг онаси вояга етмаган бўлса, туғилишни қайд этиш боланинг туғилганлиги ҳақида тиббий маълумотнома ҳамда васийлик ва ҳомийлик органининг аризасига асосан онанинг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади. Бунда болани туққан онанинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, шунингдек яшаш ва ўқиш жойидан расми елимланган ҳолдаги маълумотномалар тақдим этилиши лозим.