57 ko'rilgan
ҚИЗИМГА ЎГИТЛАР

Жоним қизим!

Фидоий бўл; лекин ўзингни, қадр-қийматингни, соғлигингни ҳеч ким учун фидо этма.

Мулоҳазали бўл; лекин инсонларни ўйлашни ўзингни ўйлашдан олдинга қўйма!

Шафқатли бўл; лекин ўз шафқатинг билан аввал ўзингни қучишни унутма.

Қалбинг меҳрга лиммо лим тўла бўлсин; лекин меҳрни ҳар истаган учун бериб, ўзингдан воз кечма.

Очиқ юзли бўл; лекин қошларингни ўйишинг керак бўлган вақтда, ўзингни кулишга мажбурлаб, чегарангни босишларига йўл қўйма!

Даволовчи бўл; лекин ўзинг жароҳатламаган яраларнинг жавобгарлигини зиммангга олиб, юрагингга залвор юклама!

Билимли бўл; лекин “мен ҳамма нарсани биламан” деган жоҳилона ўйга енгилиб қолма!

Эҳтиромли бўл; лекин ўзини ҳурмат қилмаган, бошқаларни ҳурмат қилолмаслигидек буюк ҳақиқатга орқангни ўгирма!

Меҳнаткаш бўл; лекин меҳнату машаққатга ўзингни буткул топшириб, ғанимат лаҳзаларинг қийматини йўқотма.

Бор бўлгин, ёр бўлгин, шод бўлгинки; бу ҳайҳотдай дунёда сендан биттагина бор! Ўзингдаги “Сен”ни асраб-авайла гўзал қизим, ҳар доим сени шундай дуо қиламанки, зинҳор ўзингни йўқотма, марваридим...
Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 16 Dek, 23 da maqola yozgan. | 57 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 14 Noy, 23 da maqola yozgan. | 128 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Oila va turmush bo'limida 10 Noy, 23 da maqola yozgan. | 79 ko'rilgan