❗️ЭР-ХОТИН КЎП ЖАНЖАЛЛАШИБ ҚОЛЯБМИЗ..
⚡️САВОЛ;
Оила қурганимизга 2 йил бўлди. Бир йилдан бери турмуш ўртоғим менга қўпол гаплар гапиради. Мени қўрқитади ва жуда кўп камситади. Кейинги пайтларда ажрашсаммикан деб хам ўйлаб турибман. Шундай ҳолатда унга нисбатан қандай жавобгарлик бор ?
⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59 прим 2-моддасида, агар унинг Сизга нисбатан қилаётган ўша ҳаракатларида жиноят ёки бошқа турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар аломати бўлмаса, Сизни шан ва қадр-қимматингизни таҳқирлаганлиги хамда Сизни қўрқитганлиги учун унга нисбатан БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солиш ёки 10 суткагача маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланиши мумкин.
✏️ Демак, уни Сизга нисбатан қилган қилмиши учун Сизни шикоятингизга асосан унга юқоридаги жавобгарлик турлари қўлланиши мумкин. Юрист сифатида саволингизга жавобимиз шу, лекин инсон сифатида бу масалага озгина шахсий фикримни билдириб ўтмоқчиман. Ундан кейин қандай йўл тутиш ўзингизга ҳавола...
✏️ Тўғри, кўрсатиб ўтилганидек қонунчиликда унга нисбатан шундай қилмиши учун жавобгарлик бор лекин, менимча Сиз уни устидан тегишли органларга шикоят қилиш ҳуқуқингиздан фойдаланишга шошилмаганингиз маъқул. Сабаби, агар Сиз уни устида қаергадир шикоят қилсангиз у билан муносабатингиз янада ёмонлашиши мумкин. Шу пайтгача Сизга сабабсиз қўполлик қилган бўлса, шикоятингиздан кейин сен мени устимдан шикоят қилгансан деган сабаб билан Сизга қўпол гапириши мумкин. Шунинг учун Сиз бу ҳуқуқингиздан алифбодаги "НГ" ҳарфи ўрнида фойдалансангиз яхши. Унгача бўлган 28 та ҳарф вариандини қўллаб кўриб, агар улар иш бермаса кейин охирги чора сифатида бу ҳуқуқингизга юзланганингиз тўғри бўлади. Тўғри, бу ерда ёзиш осондир. У ердаги ҳақиқий ҳолатни ўзингиз биласиз албатта. Жиноят бўлган тақдирда хам индамай, чидаб юришингиз керак деяётганимиз йўқ. Айнан саволингиздан келиб чиқиб айтаётган гапларимиз бу.
✏️ "Ажрашсаммикан" деган фикрингизга келсак, ажралиш дегани бу МЕДАЛЬ дегани эмас. Оилани сақлаб қолишни ҳаракатини қилиш керак. Қўпол гапга хафа бўлишдан олдин қўпол гапнинг сабабига қизиқиш керак. Эрталаб туришига чойларини тайёрлаб, яхши гапириб уйғотсангиз хам— чойинга қўшилиб йўқолиб қол демаётгандир ахир. Тўғри қарор қабул қилинг! Нотўғри қарорингиз натижасида ҳаётингизда шундай кунлар бўлиши мумкинки, у кунлар олдида ҳозирги кунингиз қувончли кундек туюлар эҳтимол. Тўғри қарорингиз эвазига ҳаётингизда шундам яхши дамлар бўлиши мумкинки, ўша кунларда шу кунларни енгиб ўтганингиз учун яратганга минг шукурлар билдирасиз. Хулоса ўзингиздан...