❗️МАНСАБДОР ШАХС ФУҚАРОНИ СЎКИШГА ҲАҚЛИМИ ?
⚡️ САВОЛ;
Мен бир ташкилотга ишим тушиб борганимда ташкилот раҳбари мени кўпчиликни олдида сўкиб, жиркиб ташлади. Уни шунга ҳаққи борми ?
Шу саволни юристларимиз менга ташлаб берганида мийямга минг хил фикр келди. Ўша фикрлар орасидан энг ювоши билан жавоб бермоқчиман.
⚡️ ЖАВОБ;
✏️ Ўша Сизни сўкиб, жиркиб берган раҳбарга хечким сўкиш учун ваколат бермаган ва бермайдихам. Бу саволга жавоб топиш учун юрист бўлиш хам шарт эмас. Масалан қонунчиликда — "Айрим амалдорлар фуқароларни қилмишига яраша сўкиши мумкин, ИИБ бошлиқлари 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган шахсларни сўкиши мумкин, Прокурорлар қирқ ва ундан катта ёшдаги фуқароларни сўкишга ҳақли, ФХДЁ бўлимлари фақат аёлларни сўкади, ҳокимлар эса хар қандай ёшдаги шахсларни сўкиши мумкин. Вояга етмаган шахсларга фақат уларни ота-онасининг розилиги билан сўкиниш тавсия этилади" деб белгилаб қўйилмайдику...
Сизда кузатилган бу ҳолат бўйича ўша мансабдор аталмиш Сизни сўккан валломатга МЖтК 41-моддаси бўйича маъмурий жавобгарлик сифатида БҲМнинг 40-баравари(13 200 000 сўм)гача жарима қўлланиши, агар унда бу ҳолат биринчиси бўлмаса ЖКнинг 140-моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортилиши ва Сизга етказилган маънавий зарарни ўрни қоплаттирилиши керак.
❗️ Афсуски ўзимиз ўзимизни шахсиятимизга таллуқли бўлган ҳуқуқларимизни хам билмаслигимиз уларга имкон яратиб беряпти ёки масабдорларга келганда салгина қонунларимизни хам боши айланиб қолаётгандек...
✏️ Хуллас, фуқароларга сўкинадиган жаноб ўша амалдор ! Самалётни бошқариб кетаётган бўлсангиз хам оёғингиз ердан узилмасин оғайни. Бир кун келиб барибир ерга тушасиз. Ё ўзингиз билиб тушасиз ёки ёқилғингиз тугаб ёмон тушасиз. Шунинг учун униб-ўсиб гўёки пишиб етилишингизга томирингиздан намлик бориб турганлиги сабаблигини унутманг! Шу халқ Сизни танасида тутиб турибди. Бошингиздан ёғаётган ёмғирлар вақтинча Сизга ҳузур бағишлаши мумкин, лекин илдизингиздан узилсангиз ерга тушиб чириндига айланиб кетасиз...