80 ko'rilgan
Қандай қилиб эгизак фарзанд кўриш эҳтимоллини ошириш мумкин?

✍️ Шифокор Нозима Ўринова:

Аёлларда эгизак фарзандга ҳомиладор бўлиш эҳтимолини оширишнинг исботланган усуллари бўлмаса-да,  фоизни оширувчи омиллар мавжуд.

✅ Қуйидагилар шулар жумласидандир.

▪️Аёлнинг ёши,  статистика бўйича 30 ёшдан ошган аёлларда эгизаклар туғилиши кўп қайд этилган.

▪️Оилада эгизакларнинг мавжудлиги. Агар ота тарафдан  оилада эгизаклар бўлса, эгизаклар туғилиши эҳтимоллиги кўп.

▪️Бўй узунлиги ва вазн. Бўйи узун ва нисбатан оғир вазнга эга бўлган аёлларда ҳам эгизак туғилиши кўп.

▪️Бепуштликни даволаш.

Бепуштликни даволашда фойдаланадиган дорилар таъсирида аёл тухумдони рағбанлантирилади, натижада бир неча тухум чиқишига олиб келади агар уруғ иккала тухумни ҳам уруғлантирса, натижада эгизаклар пайдо бўлади.
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 15 Dek, 23 da maqola yozgan. | 80 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing