Эшитиш аъзоларинг асосий гигиена қоидалари!
Энг аввало, шовқинли муҳитдан узоқлашиш лозим, бу ҳолат нафақат эшитиш, балки бошқа аъзолар фаолиятига ҳам салбий таъсир қилади.
Қулоқдаги сариқсимон мум бактерияларни йўқ қилиш хусусиятига эга. Қулоқни ҳар куни бармоқ билан ювиш фойдали, аммо қулоқ мумини пахта чиғаноғи билан тез-тез тозалаш мум ишлаб чиқаришни кўпайтириши ва тиқин ҳосил қилиши мумкин.
Оғиз бўшлиғининг юқумли касалликларини ўз вақтида даволаш лозим, чунки инфекциянинг эшитиш найи орқали ўрта ва ички қулоққа ўтиб кетиш хавфи юқори.
Қулоққа кирган сув одатда зарарсиз ва кўпинча асоратларсиз чиқиб кетади, аммо сув қулоқда узоқ сақланиб қолса, ноғора парда ёки ташқи қулоқда яллиғланиш келтириб чиқариши мумкиn