❗️БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИНИ ЯШИРГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
⚡️САВОЛ;
Ташкилот раҳбари ўзидаги бўш иш ўринларини яширса унга қандай жавобгарлик бор ?
⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 229-моддасига кўра, бўш иш ўринларини (вакант лавозимларни) яшириш, бўш иш ўринлари ёки ҳар бир ходим бўшатиб олиниши кутилаётганлиги тўғрисидаги ахборотни ўз вақтида тақдим этмаслик, иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади